Футбол бўйича Испания Кубоги чорак финали доирасида «Барселона» 6 февраль, пайшанба куни «Атлетик» меҳмони бўлди.
Бильбаода кечган баҳсда майдон эгалари иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда гол урган ҳолда ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Иняки Уильямс 93-дақиқада жарима майдонига узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб, учрашувдаги ягона голни урди.
Шу тариқа «Валенсия», «Реал» ва «Вильярреал» ортидан каталон клуби ҳам мусобақа билан хайрлашди. Ярим финалда «Гранада», «Мирандес», «Реал Сосьедад» ва «Атлетик» жамоалари ўйнайди.
Испания Кубоги
Чорак финал баҳси
6 февраль, пайшанба
«Атлетик Бильбао» — «Барселона» 1:0
Гол: 1:0 — 90+3 Уильямс.«Атлетик»: Унаи Симон, Берчиче, Нуньес, Мартинес, Капа, Рауль Гарсия (Ибаи Гомес, 89), Весга (Сан Хосе, 66), Муниаин (Адурис, 77), Дани Гарсия, Йерай Альварес, Уильямс.
«Барселона»: тер Штеген, Лангле, Альба, Пике (Умтити, 80), Серхи Роберто, де Йонг, Ракитич (Артур, 69), Фати (Гризманн, 57), Бускетс, Семеду, Месси.
Огоҳлантиришлар: Семеду (6), Месси (39), Альба (40), Йерай Альварес (44), Весга (53), де Йонг (57), Дани Гарсия (63), Пике (72), Артур (81).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)