Жорий йилнинг 27 январь куни соат 22:30 атрофида Андижон тумани «Дарё бўйи» маҳалласидан ўтувчи автомобиль қатнов йўли ёқасидаги бекат олдида 20 ёшли О.О. таниши 24 ёшли М.Ҳ. билан ўзаро гап тортишиб, жанжаллашади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
О.О. жанжал вақтида М.Ҳ.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади. Натижада М.Ҳ. бош қисмидан жиддий жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)