Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Сабиҳа Гўкчен номидаги халқаро аэропортда йўловчи самолёти хавфли қўнишни амалга оширди ҳамда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Pegasus Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Истанбулга Измирдан етиб келган. Лайнер жиддий зарарланган, бироқ бортда бўлганларнинг барчаси муваффақиятли эвакуация қилинган.
Маълум қилинишича, бортда жами 177 киши бўлган. Қурбонлар йўқ, жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)