Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валюта қимматликларининг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХдаги манбалари хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Жумладан, 1989 йил Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилган Ш.Б. томонидан давлат чегараларини бузган ҳолда 200 минг доллар ҳамда 4,1 миллион Россия рублини Қирғизистонга олиб чиқилишининг олди олинган.

Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган «Хонқўрғон» маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро А.Э.нинг 119 минг 960 долларни Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқишига чек қўйилган.

Тўхтатиб қолинган хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 3,6 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда