Футбол бўйича Англия чемпионатининг 25-турида «Арсенал» 2 февраль, якшанба куни «Бёрнли»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар нурсиз дуранг қайд этди. Шу тариқа Микель Артета қўл остидаги жамоа Премьер Лига қаторасига тўртинчи турда дуранг қайд этди.
«Арсенал» 25-турдан сўнг 31 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда. «Бёрнли» эса (10) 14-поғонани банд этган.
АПЛ
25-тур
2 февраль, якшанба
«Бёрнли» — «Арсенал» 0:0
«Бёрнли»: Поуп, Ми, Лоутон, Тэйлор, Тарковски, Ҳендрик, Вествуд, Корк, Макнил, Родригес, Вуд.«Арсенал»: Лено, Белерин, Мустафи, Давид Луиз, Ўзил (Уиллок, 63), Гендузи, Жака, Мартинелли, Ляказетт (Нкетиа, 89), Обамеянг, Сака (Торрейра, 46).
Огоҳлантиришлар: Ўзил (44), Жака (55), Торрейра (57), Тарковски (82).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!