Қаршининг «Насаф» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев фаолиятини БАА клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
Ғаниев Дубайнинг «Шабаб ал-Аҳли» клубига кўчиб ўтди. «Насаф» ушбу трансфер орқали, тахминан, 5 миллиард сўм (525 минг доллар) ишлаб олади.
«Шабаб ал-Аҳли» клуби 2020 йилги Чемпионлар Лигасида «Пахтакор» билан бир гуруҳдан жой олган. 10 февраль куни ушбу жамоа Тошкентда меҳмон бўлади. ОЧЛ гуруҳ босқичига футболчиларни дастлабки ўйин бошланишига 7 кун қолганда рўйхатдан ўтказиш мумкин. Демак, Азиз бемалол «Пахтакор»га қарши майдонга тушиши мумкин.
«Ал-Аҳли»ни айни дамда аргентиналик Родолфо Аррубарена бошқармоқда. Клуб 14 та турдан сўнг БАА чемпионатида 35 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоа бугун, 2 февраль куни, сафарда «ал-Фужайра»га қарши ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!