Футбол бўйича Германия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган 1 февраль, шанба кунги ўйинлар ўз якунига етди.
«Бавария» сафарда «Майнц» билан ўйнади ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Роберт Левандовски (8), Томас Мюллер (14) ва Тиаго Алькантаранинг (26) голларига мезбонлар Жерри Сен-Жюстнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.
Дортмунднинг «Боруссия»си ўз майдонида «Унион»ни қабул қилди ва пойтахт жамоасига жавобсиз бешта гол урди. Дортмундликлар сафида эндигина иккинчи ўйинини ўтказган Эрлинг Ҳоланд дублга эришган бўлса, Жейдон Санчо, Марко Ройс ва Аксель Витсель ҳам майдонни голсиз тарк этмади.
Мазкур турга қадар мусобақада пешқадамлик қилаётган «Лейпциг» Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сини қабул қилди. Биринчи бўлимда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиққан «буқалар» танаффусдан кейин мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Шу тариқа «Бавария» 42 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Лейпциг» (41) иккинчи поғонага тушди. «Боруссия Д» ва «Боруссия М» (39) мос равишда кейинги ўринларни банд этган.
Бундеслига, 20-тур
20-тур баҳслари
1 февраль, шанба
«Аугсбург» — «Вердер» 2:1
Голлар: 0:1 — 23, автогол Едвай, 1:1 — 67 Нидерлехнер, 2:1 — 82 Варгас.«Майнц» — «Бавария» 1:3
Голлар: 0:1 — 8 Левандовски, 0:2 — 14 Мюллер, 0:3 — 26 Алькантара, 1:3 — 45 Сен-Жюст.«Фортуна» — «Айнтрахт» 1:1
Голлар: 1:0 — 78 Айхан, 1:1 — 90 Чендлер.«Ҳоффенҳайм» — «Байер» 2:1
Голлар: 0:1 — 11 Диаби, 1:1 — 23 Крамарич, 2:1 — 65 Сков.«Боруссия Д» — «Унион Берлин» 5:0
Голлар: 1:0 — 13 Санчо, 2:0 — 18 Ҳоланд, 3:0 — 68, пенальти Ройс, 4:0 — 70 Витцель, 5:0 — 76 Ҳоланд.«Лейпциг» — «Боруссия М» 2:2
Голлар: 0:1 — 24 Плеа, 0:2 — 35 Хофманн, 1:2 — 50 Шик, 2:2 — Нкунку.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!