• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Дайди бола дафтари. Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Чарльз Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Менимча, ҳар бир китобга қизиқувчи инсон болалигида «Том Сойер»дан ташқари албатта «Оливер Твист»ни ҳам ўқиган бўлса керак. Бу китоб билан илк бор бувимнинг кутубхонасида танишганман. Роман жуда катта тарбиявий аҳамиятга эгалигидан ташқари, инсониятни ўйлантирадиган жуда кўп саволларга жавоб излайди.

    Асар ҳақида

    «Оливер Твист» – буюк инглиз ёзувчиси Чарльз Диккенснинг иккинчи ва, менимча, энг машҳур романи. Диккенс инглиз адабиётида биринчи бўлиб бош қаҳрамон сифатида ёш болани танлаган. Асар 1837 йил февралдан 1839 йил мартгача Bentley’s Miscellany адабий журналида Жорж Крукшенкнинг расмлари билан нашр этилган. Шунингдек, 1838 йил октябрда алоҳида китоб ҳолида чиқарилган.

    Сюжет

    Оливер Твист – онаси уни туғиши билан вафот этган – етим бола. У шароити жуда оғир маҳаллий черковдаги болалар уйида ўсади. Қайсарлиги учун етимхона хўжайини Оливерни тобуткашга шогирд қилиб юборади. У ерда бола катта шогирд билан жанжаллашиб қолади.

    «Оливер Твист» фильмидан кадр

    «Оливер Твист» фильмидан кадр

    Шогирд билан жанжалдан сўнг Оливер Лондонга қочиб кетади ва у ерда жиноятчи Жек Доукинз билан танишади. Жиноятчилар тўдасига айёр яҳудий Фейгин бошчилик қилади. Уларга совуққон қотил ва ўғри Билл Сайкс қўшилади. Оливернинг 17 ёшли қиз дўсти, жиноий тўданинг аъзоларидан бири Нэнси унга меҳр кўрсатади. Жиноятчиларнинг режаларида эса Оливерни чўнтаккесар қилиб тарбиялаш бор эди.

    Таҳлил

    «Оливер Твист» сюжети шундай тузилганки, китобхонларнинг диққат марказида реал ҳаёт воқелигига дуч келган ёш бола бўлади. У ҳаётининг биринчи дақиқалариданоқ етим эди. Оливер нафақат яхши яшаш шароитидан маҳрум, балки адолатсиз тақдирга қарши жуда ёлғиз ва ожиз бўлиб ўсди.

    Диккенс маърифатпарвар бўлгани сабабли ўша пайтдаги қашшоқлар яшаган ғайриинсоний шароитга катта эътибор қаратган. Чунки қашшоқлик бошқа одамларнинг бундай тоифадаги одамларга бефарқлиги каби даҳшатли нарса эмас. Ўша давр Англиясидаги адолатсизлик туфайли камбағаллар азоб чекарди, улар абадий хўрланишга маҳкум эди. Етим ва ночор болаларни уй-жой, озиқ-овқат, иш билан таъминлашга мўлжалланган ишчи уйлари қамоқхоналарга ўхшаб кўринарди. Болалар оилаларидан ажратилган ва у ерда зўрлик билан ушлаб турилган, озиқ-овқат билан жуда кам таъминланган, ортиқча ва фойдасиз ишларни қилишга мажбурланган.

    Лондонга қочгач, Оливернинг ҳаёти «кўча»нинг қўлида қолади. Маълумки, тақдири ҳеч кимни безовта қилмайдиган бундай кўча болалари аксарият ҳолларда жамият танасидаги ярага – дайди ва жиноятчиларга айланади. Улар яшаб қолиш учун жиноятда иштирок этишга мажбур бўлади. Бу оламда эса шафқатсиз қонунлар ҳукмронлик қилади. Ўғил болалар тиланчи ёки ўғриларга айланади, қизлар эса танасини сотиб пул топади. Кўпинча улар табиий ўлимдан ўлмайди, балки умрини қонун сиртмоғида якунлайди. Омадлироғининг эса умри қамоқда чирийди.

    Романда Чарльз Диккенс Лондоннинг жиноий жамиятини оддийгина қилиб тасвирлайди. Бу жамият пойтахт ҳаётининг ажралмас қисми деб ҳисобланган. Ёзувчи ўқувчига болаларнинг руҳи жиноятларга мойил эмаслиги ҳақидаги асосий фикрни етказишга ҳаракат қилади ва буни уддалайди. Чунки болалар маънавий покликни акс эттиради, деб ҳисоблайди муаллиф. Улар шунчаки замон ва жамиятнинг қурбонлари эди. «Оливер Твист»нинг асосий қисми шу ғояга бағишланган.

    «Оливер Твист» фильмидан кадр

    «Оливер Твист» фильмидан кадр

    Шу билан бирга, ёзувчини кўп саволлар ташвишга солади: инсоннинг феъл-атвори шаклланишига, шахсиятининг шаклланишига нималар таъсир қилади? Табиий мойилликлари ва қобилиятларими, келиб чиқишими ёки ижтимоий муҳитми? Нега кимдир олийжаноб ва одобли, кимдир эса ёмон ва ноинсоф жиноятчига айланади? Бу саволларга жавоб бериш учун Диккенс Нэнси образини сюжетга киритади. Бу жиноят оламига жуда ёш кирган қиз. Аммо бу унинг меҳрибонлиги ва олийжаноблигига тўсқинлик қилмайди. Айнан у Оливерни нотўғри йўлдан қайтаришга ҳаракат қилади.

    Асарда Диккенс қаровсиз қолган болалар психологияси, уларнинг ҳаёт тарзини яхши очиб беради. Лондон кўчаларида Оливер билан бирга дайдиб юрасиз гўё. Муаллиф болаларни жиноятга ёки яхшиликка ундовчи омилларни ягона контекст остида тўқнаштира олади. Ҳануз жавоб топа олмаган саволимни сизга бериб, таҳлилни тугатмоқчиман: асар трагедия билан якунланганида ҳам шунчалик машҳур бўлиши мумкинмиди?

    Хулоса

    «Оливер Твист» – буюк Диккенснинг энг машҳур романи. Етим бўлиб қолган, Лондоннинг хароб маҳаллаларида юрган болакай ҳикояси. Кичкина қаҳрамоннинг тақдиридаги вазиятлар, унинг йўлидаги кўплаб учрашувлар, қийин ва хавфли саргузаштлар. Ижтимоий роман бугунги куннинг ҳам долзарб муаммолари аксидир. Шунинг учун ҳам бу асар китобхонлар орасида ҳозиргача жуда машҳур бўлиб, халқ китобига айланиб улгурган.

    Иқтибослар

    Шундай китоблар бўладики, уларнинг муқовасидан бошқа яхши томони бўлмайди;

    Ерга шу кунгача ёғган ёки ёғадиган ёмғир бошқа бировнинг ичидаги оловни ўчира олмайди;

    Епископдан кийимини тортиб олинг, диний уламонинг бош кийимини олиб қўйинг – шунда улар ким бўлади? Одамлар. Оддий одамлар! Баъзида қадр-қиммат ва ҳатто муқаддаслик шунчаки кийим-кечакка боғлиқ холос;

    Рассомлар хонимларни аслига қараганда чиройлироқ қилиб чизади, акс ҳолда улар буюртмасиз қолади.

    «Оливер Твист» фильмидан кадр

    «Оливер Твист» фильмидан кадр

    Қизиқарли фактлар

    - Диккенс жуда иримчи одам эди. У ҳамма нарсага уч марта тегинарди – омад келтиради деб; жума кунини бахтли кун деб ҳисобларди; навбатдаги романининг охирги қисми чиққан куни у албатта Лондонни тарк этарди;

    - Диккенс китоб ёзаётганида ҳар 50 сатрдан кейин бир стакан иссиқ сув ичарди;

    - Ёзувчи ёдгорликлардан нафратланган. Адибнинг васиятига биноан унинг шарафига ҳайкал ўрнатилиши тақиқланган;

    - Ҳар доим шимол томонга қараб ухлар эди. У буюк асарларини ёзаётганда ҳам шимолга қараб ўтирарди.

    Мавзуга доир:

    Кўрлар мамлакатида бир кўзлилар қирол бўлади. Хосе Сарамагонинг «Кўрлик» романи ҳақида

    Бир қотил тарихи. Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида

    «Нега дунёда ўлимимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади?» «Бузрукнинг кузи» – диктаторлар тақдири ҳақида роман

    «Дунёни қанчалик кўп кузатсам, менга у шунчалик ёқмай кетяпти». «Андиша ва ғурур» романи ҳақида

    Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида

    «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида

    «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида

    Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида

    «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида

    Холокост даҳшатлари ёш болакай кўзи билан. «Йўл-йўл пижамали бола» романи ҳақида

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    27.01.2020, 11:47   Изоҳ (0)   104569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.