Футбол бўйича Италия А Серияси 21-турининг марказий ўйинида 26 январь, якшанба куни Маурицио Сарри қўл остидаги Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда Женнаро Гаттузо бошлиқ «Наполи»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида неаполликлар жамоаси вакиллари Петр Зелиньски (63) ҳамда Лоренцо Инсинье (86) томонидан урилган голларга «кекса синьора» Криштиану Роналду (90)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Турин клуби меҳмонда кечган баҳсда «Наполи»га кичик 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Ювентус» 51 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Наполи» эса 27 очко билан 10-ўринга кўтарилиб олди.
А Серия
21-тур баҳси
26 январь, якшанба
«Наполи»—«Ювентус» 2:1
Голлар: 1:0 — 63 Зелиньски, 2:0 — 86 Инсинье, 2:1 — 90 Роналду«Наполи»: Мерет, Манолас, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Хюсай, Фабиан Руис, Демме (Лоботка, 69), Инсинье, Зелиньски (Элмаз, 81), Кальехон, Милик (Льоренте, 90)
«Ювентус»: Шченсны, де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Куадрадо, Пьянич (Рабьо, 50), Бентанкур, Матюиди (Дуглас Коста, 72), Игуаин, Роналду, Дибала (Бернардески, 72)
Огоҳлантиришлар: Демме (30), Бентанкур (61), Рабьо (70), Хюсай (76), Бернардески (81), де Лигт (85), Роналду (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)