«Qalampir.uz» интернет нашри журналисти Зафарбек Солижонов 22 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига киритилмаган. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат ўрганилмоқда.
Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бу ҳолат бўйича баёнот бериб, расмий равишда Олий судга мурожаат қилганини маълум қилган.
«Qalampir.uz» томонидан маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Бекободда жойлашган металлургия комбинатига доир жиноят иши кўрилаётганди. Бу суд ишида ОАВ вакили сифатида икки марта кузатувчи сифатида қатнашган нашр журналисти 22 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисига киритилмаган.
Изоҳ (0)