Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда янги типдаги коронавирусдан касалланиб вафот этганлар сони тўққиз кишига етди. Сўнгги маълумотларга кўра, 440 кишида мазкур вирус аниқланган, деб хабар беради «Коммерсантъ».

«Қурбонлар сони уч кишига ошиб, тўққиз нафарга етди. Жами 440 кишида шу турдаги вирус аниқланган», — дейди Хитой Соғлиқни сақлаш ва гигиена давлат қўмитаси раҳбари Ли Биня.

Унинг сўзларига кўра, беморлар билан алоқада бўлган 2197 та ҳолат аниқланган ва вируснинг «нафас олиш йўли билан юқиши» белгилари бор. Янги типдаги вируснинг ўчоғи Хубей провинциясининг Ухан шаҳри.

Аввалроқ марказий телевидениеда Уханда янги вирусдан зарарланиш бўйича 258 та ҳолат қайд этилгани маълум қилганди. Шифохоналарда 227 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 51 нафари оғир, 12 нафари ўта оғир аҳволда.

Касалликка чалиниш ҳолатлари Таиланд ва Японияда ҳам кузатилган. Ўзбекистон ТИВ Хитойда тарқалган янги вирус сабабли у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирган. Ўзбекистон ССВ Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назорат кучайтирилганини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди