Суриянинг Идлиб вилоятидаги Абу Жаъфар аҳоли пункти яқинида 50 нафарга яқин жангари танклар ва пиёдалар жанговар машиналари ёрдамида ҳукумат қўшинлари марраларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Ҳужум 17 январь куни амалга оширилган. Жангарилар 1,2 километргача ичкарига ва 500 метр фронт бўйлаб илгарилаган. Ҳужум давомида олтита танкдан фойдаланилган.

Ҳукумат кучлари жангарилар зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди ва улар чекинишга мажбур бўлган. Бироқ 18 январь куни ушбу ҳудуддаги тўқнашувлар давом этган.