Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 18-тури доирасида 19 январь, якшанба куни Ханс-Дитер Флик қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби меҳмонда «Ҳерта»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «қизиллар» аъзолари Томас Мюллер (60), Роберт Левандовски (73, пенальти), Тиаго Алькантара (76) ҳамда Иван Перишич (84) бирин-кетин рақиб дарвозасига гол урди.
Шу тариқа «Бавария» сафарда «Ҳерта» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, «Бавария» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 36 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилди. «Ҳерта» эса 19 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Бундеслига
18-тур баҳси
19 январь, якшанба
«Ҳерта»—«Бавария» 0:4
Голлар: 0:1 — 60 Мюллер, 0:2 — 73, пенальти Левандовски, 0:3 — 76 Алькантара, 0:4 — 84 Перишич«Ҳерта»: Ярстейн, Торунарига, Клюнтер, Боята, Платтенхардт, Дарида (Вольф, 68), Груйич, Дилросун (Миттельштедт, 82), Аскасибар, Лукебакио (Кепке, 82), Зельке
«Бавария»: Нойер, Павар, Боатенг, Алаба, Горетцка, Дэвис (Даяку, 80), Алькантара, Коутиньо (Кюизанс, 83), Periшич, Мюллер (Гнабри, 87), Левандовски
Огоҳлантиришлар: Дарида (7), Павар (19), Ярстейн (63), Боята (81)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)