Бугун, 13 январь соат 08:00 дан 14 январь 08:00 гача Чимёнда қор кўчкиси хавфи бўлиши мумкин, деб огоҳлантиради ФВВ матбуот хизмати.
Вазирлик дам олувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.
Аввалроқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)