Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 22-тури доирасида 13 январь, якшанба куни 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» меҳмонда «Астон Вилла»ни синовдан ўтказди.
Bellашув давомида «шаҳарликлар» аъзолари Рияд Маҳрез (18, 24), Серхио Агуро (28, 57, 81) ҳамда Габриэль Жезус (45) томонидан урилган голларга мезбон жамоа Анвар ал-Ғозий (90, пенальти)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Сити» сафарда кечган баҳсда «Астон Вилла»ни йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур ғалабадан сўнг «манкунианлар» очколари сонини 47 тага етказиб, мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. «Астон Вилла» эса 21 очко билан 18-поғонани эгаллаб турибди.
АПЛ
22-тур баҳслари
«Борнмут»—«Уотфорд» 0:3
Голлар: 0:1 — 42 Дукуре, 0:2 — 65 Дини, 0:3 — 90 Перейра«Астон Вилла»—«Манчестер Сити» 1:6
Голлар: 0:1 — 18 Маҳрез, 0:2 — 24 Маҳрез, 0:3 — 28 Агуэро, 0:4 — 45 Габриэль Жезус, 0:5 — 57 Агуэро, 0:6 — 81 Агуэро, 1:6 — 90, пенальти Ал-ҒозийЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)