• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пойтахтда «Файзли Тошкент» акцияси бошланди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев дарахтлар кесилишига йўл қўймасликни талаб қилди

    Тошкентдаги Миллий стадион олдида 10 январь куни тонгда «Файзли Тошкент» акциясининг бошланишига бағишланган маросим маълум ўтди. Унда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев чиқиш қилиб, акция иштирокчиларига омад тилади ҳамда уларга миннатдорчилик билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мадина Нурман.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Тошкентда марказий кўча, майдон ва хиёбонлар мунтазам ободонлаштирилгани билан, умуман қаровсиз қолиб кетган ҳудудлар ҳам бор. «Файзли Тошкент» акциясини ўтказиш орқали яқин икки ой муддатда шаҳар миқёсида кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш тадбирлари олиб борилади. Ушбу акцияни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам қўллаб-қувватлаган.

    Муҳтарам Президентимиз Тошкентни жуда севадилар ва улуғлайдилар. Тошкентни озода қилишга қаратилган «Файзли Тошкент» ташаббусини ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлиб турибдилар. Шундай қилишимиз керакки, Тошкентнинг ҳар бир фуқароси, ғурурланиб: «Мен файзли Тошкентда яшайман» деган фикр билан яшасин. Шундай даражага эришайликки, бирор кимса кўчага ахлат ташлашдан ёки яшаб турган кўчасини ифлос қилишдан уялиб қолсин.

    Бу катта ташаббусимизда барчанинг — шифокорларимиз ўз шифокорлик ишлари билан, ўқитувчиларимиз тарбиявий ишлари билан, ўқувчиларимиз тарбиялари билан иштирок этишларини истардим; корхона-ташкилотлар атрофи ва ички ҳудудини тозалаб, файзли ва обод қилсалар, журналистларимиз ва блогерларимиз мана шу ташаббусни яхши ёритиб борсалар — бу ҳам ҳашар. Ота-оналаримиз дуолари билан ҳашарда иштирок этишларини чин дилдан истаб қолардим.

    Бугун бошланган ушбу ташаббус, ўйлайманки, кўп йиллар давом этади ва шаҳримизга ҳақиқатан ҳам файз келтиради. Ягона илтимосим — фидокорлик билан ишланг! Яна бир илтимосим — бирорта ҳам дарахт кесилишига йўл қўйманг, дарахт кесилиши — жиноят. Акция мобайнида Чилонзор туманига 10 мингдан ортиқ дарахт экамиз, ҳар бир туманда дарахтларни кўпайтирамиз. Лекин дарахтларни кесишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

    Ўйлайманки, ҳаммангиз ушбу ташаббусда чин дилингиздан иштирок этасиз. Ўз навбатида, блогер ва журналистларимиздан ушбу акцияни кенг ёритишда юракларини бироз юмшатишни илтимос қилардим. Бундай акциялар нафақат Тошкентда, балки бошқа ҳудудларда ҳам бўлишини, бутун мамлакатимизга файзу барака ёғилишини истаб қолардим. Ҳаммангизга минг раҳмат!

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими

    Қайд этишларича, акцияга шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг 1000 нафар ишчи-хизматчилари жалб этилади. Акция доирасида шаҳарнинг 30 минг гектардан ортиқ ҳудуди, мавзе ва даҳарлардаги қабристонлар, кўпдан бери қаровсиз бўлган ички кўчалар, ариқлар тозаланади, дарахтларга шакл берилади.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Тунги пайтда талаб даражасида ёритилмайдиган жойларга қўшимча ёритиш воситалари ўрнатилади. Бу ишлар учун пойтахтдаги тегишли бошқармалардан махсус техникалар жалб этилади.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Пойтахт маъмуриятининг алоҳида қайд этишича, бу умумхалқ ҳашари эмас, балки ҳокимлик ҳисобидан амалга оширилган акция. Шунга қарамай, акцияда аҳолининг кўнгилли иштироки олқишланади. Бу иштирок энг минимал даражада — чиқиндиларни фақат белгиланган жойларга ташлаш билан ҳам бўлиши мумкин.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
    10.01.2020, 09:48   Изоҳ (0)   17065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Буюк Ипак йўли ва Хирмонтепа кўчалари кесишмасидаги чорраҳа очилди

    10.01.2020, 09:33

    Жиззахда ис газидан бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланиб вафот этди

    10.01.2020, 09:03

    Ўзбекистонда талабаларга «бешлик» ва «тўртлик» стипендия бериш қайта йўлга қўйилади

    10.01.2020, 08:48

    Видео: Сергелидаги саноат зонасида юз берган ёнғин

    10.01.2020, 08:35

    Шерзод Қудратхўжаев одамларни атроф-муҳитга нисбатан маданиятсизликда айблади

    10.01.2020, 08:04

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди

    10.01.2020, 07:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.