Сергелидаги Лутфкор кўчасида жойлашган кичик саноат зонасидаги биноларнинг бирида 10 январга ўтар кечаси ёнғин юз берди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Саноат зонасидаги Течно Sirius компаниясига қарашли бинонинг 4-қаватида жойлашган маиший техника ишлаб чиқариш цехи ва бинонинг том қисми 900 квадрат метр майдонида ёнғин юз берган. Бинонинг 1000 квадрат метр майдонидаги қурилмалар оловдан сақлаб қолинган.
Хабар беришларича, ёнғин ҳақида 00:28 да хабар берилган, илк ўт ўчирувчилар эса воқеа жойига орадан беш дақиқа ўтиб етиб келган. «Кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:20 да қуршаб олиниб, соат 03:40 да ўчирилган», — дейилади расмий ахборотда.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.
Изоҳ (0)