Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ҳудудгаз Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари ўз ваколатини суиистеъмол қилиб, истеъмолчиси аниқланмаган нореал қарздорлик 363 миллиард 155 миллион 500 минг сўм бўлишига йўл қўйиб, давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказган. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Advokatnews

Фото: Advokatnews

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали мансабдор шахслари томонидан 2019 йилнинг январь октябрь ойларида вилоятда фаолият кўрсатаётган 46 та АГТКШ ларга умумий ҳисобда 2.497.608 метр/куб ҳажмдаги табиий газ ноқонуний берилган. «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари мансабдор шахслари томонидан тегишли тартибдаги рухсатномасиз амалга оширилган иш натижасида ўзгаларнинг 842 миллион 854 минг сўмлик, кўп миқдордаги мулки растрата йўли билан талон-торож қилинган.

МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 84 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) бўйича 2019 йил январь октябрь ойлари давомида сотилган табиий газ миқдори шартномалари кўздан кечирилганда «Табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида»ги қўшимча шартномалар тузмаган ҳолда жами 24.101.102 метр/куб ҳажмдаги табиий газ лимитдан ортиқ истеъмол қилингани аниқланган. Натижада жами 8 миллиард 651 миллион 258 минг сўм миқдорда тўловлар кам ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан «Ҳудудгаз Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «А» банди (ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш) ва 205-моддаси 2-қисми «А» банди (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдорда зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича Самарқанд вилояти прокуратурасига тергов ҳаракатларни ўтказиш учун юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади