Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона постида 40 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни мамлакатдан олиб чиқиб кетишга уринган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилган.
«Дўстлик» чегара пости орқали қўшни мамлакатга пиёда чиқиб кетаётган Д.К.нинг шубҳали хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Текширув натижасида фуқаронинг оёқ кийимларининг ҳар бирида 20 минг АҚШ долларидан жами 40 минг доллар пул борлиги фош бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)