Telegramдаги «Менинг Ғузорим» канали Янги йил арчаси ёнаётган вақтда олинган суратни жойлаштирди. Nasaf News’нинг маълум қилишича, ёнаётган арча Ғузор тумани «Шўртан» футбол клуби олдида ўрнатилган.
Ҳозирча байрам арчаси қачон ва нима сабабдан ёнгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Тошкентнинг «Локомотив» боғида Янги йил арчасини ўрнатиш чоғида ёнғин юз берган ва арчанинг уч қисми ёниб кетган эди. 2019 йилда эса Сурхондарёнинг Денов туманида ва Қўқон шаҳри марказидаги байрам арчаси ёнган.
Аввалроқ Самарқандда кучли шамол оқибатида байрам арчаси қулагани видеоси эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)