Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий сайлов комиссияси 6 январь куни 2019 йилги парламент сайловларининг умумий якунларини эълон қилди. Унга кўра, ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан 53 та, «Миллий тикланиш» 36 та, «Адолат» 24 та, ЎзХДП 22 та ва Экопартия 15 та ўринни қўлга киритган — бу 2014 йилги парламент сайлови натижаларидан кўп ҳам фарқ қилмайди.

Telegram’даги таниқли @davletovuz канали 2019 йилги парламент сайлови якунлари юзасидан фикр билдирди. «Янги парламентимиз эски пойдевор асосида ундан-да заиф кадрлар билан тўлдирилгандек туюляпти», — деб ёзади блогер. Унинг фикрлари билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.

Янги парламент ҳақида

Парламент сайловининг якуний натижалари шуни кўрсатдики, «аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ» ўтказилган сайлов натижалари аввалги сайлов натижаларидан у даражада ҳам фарқланмади.

Ҳақиқатан ҳам 100 кунлик сайлов кампанияси одамларда янги парламентга бўлган қандайдир умид уйғотди. Аммо сайланган депутатлар рўйхатини чуқурроқ ўрганиш шунча саъй-ҳаракатлар нечоғли мақсадли бўлди, деган саволни кун тартибига олиб чиқмоқда.

Ҳаракатдан бир думалаб партияга айланган Экопартия яна ўша 15 та ўринга эга бўлгани, ЎзЛиДеП ҳам, «Миллий тикланиш» ҳам ўша-ўша «расклад»да қолгани шундай фикр билдиришга асос бўлади. Бу халқнинг хоҳиш-иродаси натижаси дейишдан йироқмиз.

Ўзбекистон минглаб янги-янги юзларни кашф қилаётган, амалдаги номенклатура сингари ўйламайдиган, ёш ва илғор фикрлайдиган кадрлар, «Буюк келажак» экспертлари бошқарувга фаол жалб қилинаётган бир пайтда янги парламентимиз эски пойдевор асосида ундан-да заиф кадрлар билан тўлдирилгандек туюляпти.

Албатта, янги парламент фаолиятига баҳо беришга ҳали вақтимиз бўлади. Аммо бу парламент янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги парламенти эмас. Бу эски почерк.

Албатта, буларнинг барчаси шунчаки ИМҲО.

@davletovuz

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат