Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Миллий ассамблея спикери лавозимидан четлатилган Хуан Гуайдони Венесуэла муваққат президенти деб ҳисоблашда давом этади. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Майкл Козак маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: АP

Фото: АP

«Хуан Гуайдо конституцияга кўра Венесуэланинг муваққат президенти бўлиб қолади. Миллий ассамблеянинг сохта йиғилишида кворум бўлмаган, овоз бериш бўлмаган. Бу ўйин»,— дея ёзув қолдирган Козак Twitter’да.

Шунингдек, Евроиттифоқ ҳам Гуайдони ҳозирча парламентнинг қонуний раиси деб ҳисоблаши, Лотин Америкасидаги 14 та давлатдан иборат Лима гуруҳи эса янги спикерни тан олмаслигини билдирган.

Маълумот учун, Венесуэла президенти Николас Мадуро янги спикер сайлангани, Гуайдони эса ассамблеядан ўзининг тарафдорлари четлатганини даъво қилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)