Футбол бўйича Испания чемпионатининг 19-тури доирасида 4 январь, шанба куни 2 та ўйин якунланди.
Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Ванда Metropolitanо» стадионида «Леванте»ни қабул қилди.
Беллашувнинг 13-дақиқасида «матрасчилар» ярим ҳимоячиси Анхель Корреа ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб меҳмон жамоа ҳужумчиси Рохер Марти ҳисобни тенглаштирди (1:1). 18-дақиқада эса бразилиялик Фелипе мадридликларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди ва жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Атлетико» очколари сонини 35 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида кучли учталикка кирди. «Леванте» эса 26 очко билан 9-поғонада бормоқда.
Шу куни Эрнесто Вальверде бошқарувидаги Каталониянинг «Барселона» жамоаси «Эспаньол» майдонига сафар қилди.
Учрашув давомида мезбон жамоа вакиллари Давид Лопес (23) ва У Лэй (88) Каталония клуби дарвозасига гол урган бўлса, «кўк-анорранглилар»нинг голларига Луис Суарес (50) ҳамда Артуро Видаль (59) муаллифлик қилди.
Таъкидлаш жоиз, ўйиннинг 75-дақиқасида «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.
Шу тариқа баҳс 2:2 ҳисовидаги дуранг натижа билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Барселона» 40 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Сўнгги ўриндаги «Эспаньол» ҳисобида эса 11 очко мавжуд.
Ла Лига
19-тур баҳслари
4 январь, шанба
«Атлетико»—«Леванте» 2:1
Голлар: 1:0 — 13 Корреа, 1:1 — 16 Рохер Марти, 2:1 — 18 Фелипе«Эспаньол»—«Барселона» 2:2
Голлар: 1:0 — 23 Давид Лопес, 1:1 — 50 Суарес, 1:2 — 59 Видаль, 2:2 — 88 У ЛэйЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)