• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ажралишлар сонининг кўпайганини танқид қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь, жума куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашув давомида ёш оилаларнинг эрта ажралиши ҳолатларининг кўпайганидан хавотирда эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2019 йилнинг 11 ойи давомида 277,4 мингта никоҳ қайд этилиб, ажралишлар сони 28,7 мингни ташкил этган. Президент бу борадаги вазият жуда ачинарли эканини қайд этган.

    «Уч йил давомида институционал муаммоларни ҳал этишга қаратилган жуда кўп ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, аммо ажралишлар сонининг ўсиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

    «Ажралишларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Ҳамма жим… Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази, «Маҳалла» фонди ўз ишини аъло даражада амалга ошираётгандек, аммо… сайловлар, сайловолди учрашувларда ҳам бу масала кўтарилмади. Нима бу ҳеч кимга тааллуқли эмасми?» — деган Президент.

    Давлат раҳбари Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар маҳкамаси қошидаги «Оила» маркази, «Нуроний» фонди, Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши ва бошқа масъул идоралар ажралишлар сонини камайтириш борасида тегишли ҳаракатларни амалга оширмаётганини танқид қилди.

    «Ушбу йўналишда илмий асосланган ечим ва тавсиялар йўқ. Ҳеч ким ташаббус кўрсатмайди. Ҳокимлар пахта, ғалла ҳосилининг мўл бўлгани ҳақида хабар қилади, энди ушбу йўналишдаги ишлар бўйича ҳам ҳисобот беришсин», — деган Президент.

    Шавкат Мирзиёев 2020 йилда «Йилнинг барчага ўрнак ёш оиласи» республика танловини ўтказишни таклиф қилди. Бундан ташқари, ушбу ташкилотлар маслаҳат кенгаши тузиб, ажралиш ҳақидаги судда кўриладиган ишлардан олдин ташкиллаштириладиган яраштирув комиссияларидан кўра самара берадиган услубда муаммо билан курашиши режалаштирилган.

    Давлат раҳбари Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар маҳкамаси қошидаги «Оила» маркази, «Маҳалла» ва «Нуроний» фондлари раҳбарларини яраштирув комиссияларининг қониқарсиз фаолияти юзасидан таклифлар билдирилмагани учун танқид қилди ва «аравани торта олмаган»лар ўрнини бўшатиши мумкинлигини эслатди.

    Президент аввал ёш оилаларни уй-жой ҳамда иш билан таъминлаш имконияти бўлмагани, лекин ҳозир бу борада вазият ўзгараётгани ажралиш борасидаги иш судда кўриб чиқилиши, оиланинг бузилиб кетишига бефарқ бўлмаган жамият ва фидойи раҳбарлар кўпайиши кераклигини таъкидлади.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилда никоҳдан ўтиш ва ажралишлар сони 306,2 мингга 31,9 мингни, 2018 йилда 311,3 мингга 32,3 мингтани ташкил этган.

    29.12.2019, 22:15   Изоҳ (0)   30787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент январь ойида парламентга мурожаатнома йўллайди

    29.12.2019, 21:32

    Malibu, Gentra, Spark ва янги хонадон сертификатлари. Хайрулло Бозоров наманганлик спортчилар, маданият ва санъат вакиллари, журналист ва блогерларни тақдирлади

    29.12.2019, 19:18

    Латвия ва Литвага ишлашга борган Ўзбекистон фуқаролари қийин аҳволга тушиб қолгани маълум қилинди

    29.12.2019, 18:18

    Сурхондарё вилояти ҳокими Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди (фото)

    29.12.2019, 17:37

    Ҳарбий спортчилар Ўзбекистон Президенти номидан тақдирланди

    29.12.2019, 17:16

    Жамоат жойларда алкоголь ичган 120 мингга яқин ўзбекистонлик 3 миллиарддан ортиқ жарима тўлади

    29.12.2019, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.