• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Malibu, Gentra, Spark ва янги хонадон сертификатлари. Хайрулло Бозоров наманганлик спортчилар, маданият ва санъат вакиллари, журналист ва блогерларни тақдирлади

    Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳридаги «Шодиёна» мажмуасида бўлиб ўтган йил якунларига бағишланган байрам тадбирида спортчилар, маданият ва санъат вакиллари, журналист ва блогерларни тақдирлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Вилоят спортчилари томонидан жорий йил мобайнида маҳаллий ва халқаро миқёсидаги мусобақаларда 1009 та олтин, 951 та кумуш, 1512 та бронза, жами 3472 та медаль қўлга киритилди.

    Наманганлик спортчиларнинг Токио олимпиадасида муваффақиятли иштирокини таъминлаш — мутасаддилар ўз олдига қўйган асосий мақсадлардан бири. Улардан 5 нафари ушбу Олимпиада лицензияларини қўлга киритиб улгурди. Ҳозирда яна 12 нафар спортчи йўлланмалар учун курашни давом эттирмоқда.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Тадбирда вилоятда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда эришган юқори натижалари учун 50 нафардан ортиқ спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Жумладан, юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Рустам Ассакаловга Malibu автомобили, мураббийи Равшан Рузуковга Gentra автомобили, каратэ WKF бўйича Осиё чемпиони, Токио—2020 йўлланмаси даъвогари Баҳринисо Бабаевага Spark автомобили совға қилинди.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионати совриндорлари Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматовага Наманган шаҳридан хонадон ажратиш сертификатлари топширилди.

    Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театри жамоаси сентябрь ойида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган «Арт-Ордо» халқаро театр фестивалида иштирок этиб қайтди. Декабрь ойида эса Тожикистоннинг Хўжанд вилоятида «Азиз» спектакли билан ижодий сафарда бўлди. Бу хорижий сафарлар Наманган маданият ва санъатини кенг тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшди.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Йил давомида вилоятдаги 19 та болалар мусиқа ва санъат мактабидан жами 63 нафар ўқувчи Республика ва халқаро кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллади. 2019 йилда Россиянинг Москва, Сочи ва Санкт-Петербург шаҳарлари, Қирғизистоннинг Иссиқкўл, Беларуснинг Могилёв шаҳарларида ўтказилган халқаро мусиқа ва санъат танловларида вилоятнинг ёш истеъдодлари катта ютуқларга эришиб, қатор Гран-при мукофотлари билан қайтди.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Вилоят маданияти ва санъатини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, самарали хизматлари учун 20 нафардан ортиқ соҳа вакилларига ташаккурнома ҳамда совғалар топширилди.

    Хусусан, Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театрига моддий-техник базасини кучайтириш учун 300 миллион сўмлик сертификат совға қилинди. Ўзбекистон санъат арбоби, вилоят мусиқали драма театри режиссёри Каримжон Йўлдошевга эса Наманган шаҳридаги хонадон сертификати тақдим этилди.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Республика нашрларининг вилоят мухбирлари, вилоят билан ҳамкорлик қилаётган хорижий ва республика ахборот манбалари вакиллари, вилоятдаги босма ва интернет нашрлар жамоалари, ижтимоий тармоқлардаги йирик каналлар ва гуруҳлар администраторлари иштирокида ўтказилган тантанали маросимда матбуот ва сўз эркинлигининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказишга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаси — компьютер жамланмаси топширилди. Тақдирланганлар орасида «Дарё» нашрининг вилоятдаги мухбири ҳам бор.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
    29.12.2019, 19:18   Изоҳ (0)   28436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Латвия ва Литвага ишлашга борган Ўзбекистон фуқаролари қийин аҳволга тушиб қолгани маълум қилинди

    29.12.2019, 18:18

    Сурхондарё вилояти ҳокими Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди (фото)

    29.12.2019, 17:37

    Ҳарбий спортчилар Ўзбекистон Президенти номидан тақдирланди

    29.12.2019, 17:16

    Жамоат жойларда алкоголь ичган 120 мингга яқин ўзбекистонлик 3 миллиарддан ортиқ жарима тўлади

    29.12.2019, 16:58

    Тошкентда бир неча кун мобайнида юк машиналари ҳаракати чекланади

    29.12.2019, 16:36

    Навоийда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 2 нафар ёш болага ёрдам кўрсатди

    29.12.2019, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.