Кеча, 27 декабрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 123, 129, 203 ва 238-мактабларнинг энг аълочи ўқувчиларини кириб келаётган Янги йил билан табриклади.
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, вазир номидан мактаб ўқувчиларига ҳар бирига алоҳида табрик хатлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириғини бажариш доирасида Учтепа туманидаги мазкур мактаблар вазирлик шафелигига олинган эди.
Изоҳ (0)