Сирдарёда Cobalt автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ёзишича, жабрланувчи касалхонада вафот этган.
Кўнгилсиз ҳодиса 26 декабрь куни соат 20:30 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-32 «Янгиер—Пахтакор» автомобиль йўлининг 16-километрида содир бўлган. Ховос туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Ж.А. Cobalt русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Маълумотларга кўра, жабрланувчи Мирзаобод туманида яшаган, 1991 йилда туғилган Ғ.Б. исмли фуқаро бўлган. Ғ.Б. олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.
Мавзуга доир: Ангренда мактаб ўқувчисини машина уриб кетди
Изоҳ (0)