Бугун, 27 декабрь куни Қозоғистоннинг Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган эди.
Лайнер ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани, 35 киши тан жароҳати олгани айтилмоқда. Авиаҳалокат сабабли Қозоғистонда 28 декабрь миллий мотам куни деб эълон қилинган.
Meduza самолётнинг ҳалокатдан сўнг олинган суратларини жамлади.
Изоҳ (0)