Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи Жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 9 май куни Москвада бўладиган байрам тантаналарида қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россиянинг «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
— Шавкат Мирзиёев ҳам Россия президентидан Москвадаги 9 май — Ғалаба куни тантаналарига таклиф олгани маълум. У таклифни қабул қилдими?— Президентимиз шарофати билан Ўзбекистоннинг уруш (Иккинчи жаҳон уруши) якунларига муносабати ўзгарди. Авваллари ёдгорликларни керакмас жойларга кўчирган бўлсак... Ҳозир Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш бўйича жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Биз уч йилдан бери 9 майни катта миқёсда байрам қилинмоқдамиз. Марказда улкан Ғалаба боғини қуряпмиз.Табиийки, бу ерда ҳам байрам нишонланади. Владимир Владимирович Путиндан таклифнома келганидан, у ер (Москва)да ҳамма йиғилишидан ҳам хабарим бор. Ўйлашимча, у (Шавкат Мирзиёев) ҳам 9 майга боради. Таклифнома бор, албатта, у бу таклифни қабул қилган.
— Яъни, президент (Мирзиёев) бизнинг Москвага келади?— Ҳа, 9 майда бўлади.
Изоҳ (0)