Андижон вилояти Асака туманидаги мактабнинг омборидан ўқув қурол-яроғлари топилди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берди.
Ўқув қурол-яроғлари ИИБ ҳамда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят ҳудудига хизмат кўрсатиш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан 11-сонли мактабнинг эски омборини текшириш вақтида топилган.
Авваллари чақирувгача ёшларни тайёрлаш фанида фойдаланилган бир дона пиёдаларга қарши ўқув минаси, бир дона ўқув қўл гранатаси, 43 дона запал ва 24 дона запалнинг зарб иголкаси туман ИИБга олиб кетилган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)