Давлат статистика қўмитаси 2019 йил январь ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг қанча олтин экспорт қилгани ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2019 йил январь ноябрь ойларида Ўзбекистон 4,4 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Мамлакат 2019 йилнинг январь ноябрь ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,8 бараварга оширди. Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,3 фоизни ташкил этди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Изоҳ (0)