Футбол бўйича Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финал баҳсида 21 декабрь, шанба куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» Бразилиянинг «Фламенго» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувдаги ягона гол 99-дақиқада урилди. Унга мерсисайдликлар ҳужумчиси Роберто Фирмино муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» «Фламенго»ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор мазкур мусобақада ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, «қизиллар» сўнгги бор 2005 йилда Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида иштирок этганди. Бироқ жамоа ўшанда «Сан-Паулу» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ
Финал баҳси
21 декабрь, шанба
«Ливерпуль»—«Фламенго» 1:0
Гол: 1:0 — 99 Фирмино«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер, 100), Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 75), Хендерсон, Мане, Салоҳ (Шақири, 120), Фирмино (Ориги, 105)
«Фламенго»: Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо, 77), Жерсон (Линколн, 102), Эвертон Рибейро (Диего, 82), Арао (Беррио, 120), Габриэль Барбоза, Бруно Энрике
Огоҳлантиришлар: Мане (45), Салоҳ (81), Витиньо (90), Фирмино (100), Милнер (105), Диего (112)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)