Ўзбекистон ички ишлар вазир Пўлат Бобожоновнинг Самарқандга ташрифи чоғида Пастдарғом тумани «Балхиён» маҳалласининг таъмирталаб ички йўлларига шағал ётқизилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 декабрь, пайшанба куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан учрашган. Сайёр қабулда 52 нафар фуқародан келиб тушган муаммоларнинг 12 таси жойида ҳал қилинган.
Шунингдек, фуқаролиги бўлмаган 4 нафар шахсга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномалари ҳамда 4 нафар кам таъминланган фуқарога имтиёзли равишда фуқаролик паспортлари берилган.
Изоҳ (0)