20 декабрь, жума куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлида метро поезди 3 дақиқа тўхтаб қолди, деб хабар бермоқда пойтахт метроси маъмурияти.
Қайд этилишича, «Ҳамид Олимжон»—«Пушкин» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган метро поезди соат 08:52 да техник сабабларга кўра «Пушкин» бекатига кириш йўлагида 3 дақиқага тўхтаб қолган.
Тошкент метрополитени маъмурияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирларида Тошкент метросидаги «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий», «Ўзбекистон» бекатларида чироқлар ўчиб қолган эди.
Изоҳ (0)