• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияни ратификация қилиш бизга нима учун керак?

    Расмий маълумотларга кўра, дунёда бир миллиарддан ортиқ турли даражада ногиронлиги бор одамлар яшайди. Бу эса ер юзи умумий аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилади, улар «дунёнинг энг йирик озчилиги»дир.

    2006 йилда БМТ Бош Ассамблеяси БМТ Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Конвенсиясини ва ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган Факултатив Протоколини қабул қилди. У 2008 йилда кучга кирди.

    Конвенсия йигирма биринчи асрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи шартнома; халқаро қонун тарихида инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги энг тез келишилган шартнома ва интернет орқали олиб бориладиган кенг миқёсдаги консултациялардан келиб чиққан биринчи шартнома ҳисобланади.

    БМТ Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Конвенсияси ўзининг имзолаш учун очилган кунидан бошлаб ҳар қандай бошқа инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсиялардан ҳам кўпроқ имзоларни қабул қилди. Конвенсия янги инсон ҳуқуқларини ўрнатмасада, давлатларга ногиронлиги бор одамларга нисбатан, ўта аниқлик билан, уларни ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш ва қўллаш мажбуриятларини кўрсатиб беради.

    Мавжуд инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсиялар ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини қўллаш ва ҳимоя қилишда айтарли имкониятларни таклиф қилган бўлса ҳам, лекин маълум бўлди-ки, бу салоҳиятдан фойдаланилмади. Ҳақиқатдан, ногиронлиги бор одамларнинг инсон ҳуқуқларини инкор қилишда давом этдилар ва улар дунёнинг барча нуқталарида жамиятнинг бир четида сақланиб келдилар. Бундан Конвенсия нафақат давлатлар томонидан ногиронлиги бор одамларни камситилмасликларини аниқлаштириб беради, балки улар жамиятда қадр-қиммати билан ҳаётдан завқлана олишлари учун қулай шароитлар яратиб беришда кўплаб қадамларни баён қилади.

    Шундай қилиб, Конвенсия, бошқа инсон ҳуқуқлари шартномаларидан фарқли ўлароқ, давлатлар томонидан камситилишни тақиқлаш ва ҳамма учун тенг ҳуқуқликка эришиш борасида чора-тадбирларни ўрнатиш йўлида янада чуқурроқ ёндошишга имкон яратиб беради. Уларда ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ва бу ҳуқуқлардан бошқалар билан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини кафолатлаш тамойиллари белгилаб қўйилган. Ушбу Конвенсияда ногиронларнинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, хусусан, уларнинг яшаш, фуқаролик, ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини сақлаш, бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилиш, сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаётда, бўш вақтни ўтказиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланишда иштирок этиш, ўзлари ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ва ижтимоий ёрдам ҳуқуқлари эътироф этилган ва уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган. Бунда, айниқса, ногирон аёллар, болалар ва кексалар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ушбу Конвенсияни ратификация қилган ёки унга қўшилган давлатларнинг ногиронларнинг мустақил турмуш кечиришлари ва турмушнинг барча жабҳаларида ҳар тарафлама иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари учун уларнинг бошқалар билан тенг равишда ижтимоий муҳитдан, транспорт, ахборот ва алоқа, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан, шаҳарларда ва қишлоқ жойларида аҳоли учун тақдим этиладиган бошқа объектлар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари кўрсатилган.

    Конвенсияда қайд этилган қоидаларга риоя этилиши ва иштирок этувчи давлатларнинг мазкур масала бўйича мажбуриятларининг ижросини таъминлашни мувофиқлаштириш ва бунинг мониторингини амалга ошириш мақсадида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ташкил этилган. «Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияга Факултатив протокол»да ушбу Қўмитанинг ўз юрисдиксиясида бўлган шахсларнинг ёки шахслар гуруҳининг ёхуд улар номидан ушбу иштирок этувчи давлат томонидан Конвенсия қоидалари бузилишининг жабрдийдалари эканлиги тўғрисидаги аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ваколатлари белгилаб қўйилган. «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия»ни қабул қилишдан ногиронларга янада тенг имкониятларни таъминлаш учун миллий, минтақавий ва халқаро даражалардаги стратегиялар, режалар, дастурлар ва тадбирларни рағбатлантириш мақсади кўзланганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

    БМТга аъзо 192 та давлатдан 155 таси уни имзолади. Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Конвенсиясига 2009 йил 27 февралда имзо чекди. Аммо уни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган ратификация чўзилиб кетди. Ўзбекистон ХДП ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига доимий эътибор қаратиб келган. Ана шу мақсадларнинг давоми сифатида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Конвенсиясини ратификация қилиш ташаббусини ўз фракцияси орқали ўрнатилган тартибда илгари суришни мақсад қилган.

    Конвенсия нима учун муҳим?

    Конвенсиянинг асосий мақсади — имконияти чекланган одамларнинг тенг ҳуқуқлилигини ҳимоя қилиш ва таъминлаш. Бу ҳукумат кўчага чиқишда пандусларнинг ёки жамоат транспортидан тушишда махсус ускуналарнинг йўқлиги сабабли муаммоларга дуч келаётган ногиронлиги бор шахслар учун инфраструктура шароитини яратиб бериши кераклигини билдиради. Шунингдек, ногиронлиги бор шахслар бошқа фуқаролар билан бирдек тиббий хизматлардан тўлақонли фойдалана оладиган бўлиши шарт. Бундан ташқари, ташқари,ҳукумат инклюзив таълим беришни таъминлаши керак:ҳукумат ногирон болаларга бошқалар билан бирга умум таълим мактабларига боришига имкон яратиб беришга масъул. Конвенсиянинг ўзи ижтимоий соҳага йўналтирилган. Бу дегани ногиронлиги бор шахсларга инсон ҳуқуқлари бўйича олиб қараганда бир хил муносабатда бўлиш керак ҳамда уларни касалманд одамлар қатори қабул қилиб бўлмайди деганни англатади.

    БМТ ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенсиясида 51 модда бор. Ратификация бўлган куннинг эртасигаёқ конвенсия ишлаб кетмайди. У энг муҳимларини ишга ошириш билан ишлаб туради. Натижада ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёти яхшилана бошлайди. Конвенсия қабул қилиниши билан ногирон инсонларда меҳнат, таълим ва тиббий хизмат борасида соғлом одамлар билан тенг имкониятга эга бўлиш умидлари пайдо бўлди. Жисмоний имконияти чекланган одамлар учун аниқ бўлган нарсалардан — инфраструктура билан таъминлашдан бошласак яхши бўлар эди. Уларнинг аксарияти ўз муаммоларини шуларнинг йўқлиги билан боғлашади, қандайдир сиёсий қарорлар билан эмас. Улар учун бу маиший ҳаётини яхшилаш масаласи.

    Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳақида қонун-қоидалар мавжуд бўлсада, аслида бу одамлар инфратузилма ва оммадаги стереотиплар туфайли жамият фаолиятида тўлиқ иштирок эта олишмайди. Ногиронлиги бор инсонлар «муаммо» эмас, балки «жамиятнинг тўлақонли қисми» бўлиши учун Ковенсия жуда зарур. Унинг мақсади – барча фуқаролар учун ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланишда тенг имкониятларни берадиган инклюзив жамият яратиш. Конвенсия давлатнинг барча дастурларда ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаётнинг барча соҳаларига ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барча масалаларида иштирок этишларини таъминлаш мажбуриятини белгилайди.

    Шерзод Содиқов,

    Жаҳонгир Кабиржонов,

    Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши масъул ходимлари

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    19.12.2019, 15:00   Изоҳ (0)   31334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзмиллийбанк ва Frontera Capital (Буюк Британия) 953 млрд сўм миқдорида кредит битимини имзолади

    19.12.2019, 13:30

    «Eco Sergeli». Янгича ҳаёт ҳудуди

    19.12.2019, 12:00

    Apteka.uz янги сайтни ишга тушириб, шифокорлар учун акция эълон қилади

    19.12.2019, 10:30

    Сочимдан ҳам, юзимдан ҳам энди кўнглим тўқ

    19.12.2019, 09:00

    Миллий тикланишдан — Миллий юксалиш сари бирмиз, қўлни қўлга берамиз!

    18.12.2019, 18:00

    «Ўзмиллийбанк» «Газпромбанк» ҳамкорлигида семинар тренинг ўтказди

    18.12.2019, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.