• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ХДП: Пул ҳуқуқдан устун қўйилмаслиги шарт

    Ўзбек миллий давлатчилигида қадимдан ижтимоий тенглик, халқпарварлик тамойиллари устуворлик қилган. Буюк аждодимиз соҳибқирон Амир Темурнинг адолат ва тенгликка асосланган давлат бошқаруви ҳам буни тасдиқлайди.

    Мамлакатимизда халқчиллик, инсонпарварлик, эркинлик сиёсати юқори босқичга чиқди, инсон қадр-қиммати кўтариляпти, халқни қийнаётган сохта маъмурий тўсиқлар олиб ташланяпти. Ижтимоий ҳимоя кучайтирилди. Мансабдорлар халқ дардини тинглашни ўрганди.

    Бироқ, афсуски, ижтимоий тенгликни таъминлаш борасида ҳали қатор муаммолар бор.

    Масалан, тугал ечимини тополмай, халқнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган Тошкент шаҳри ва вилоятига пропискага қўйиш тартиби билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштиришга эҳтиёж жуда юқори. Конституция юртимиз фуқароларининг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, қонун олдида тенглигини кафолатласа-да, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйдириш бўйича чекловлар сақланиб турибди. Бирламчи бозордан янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш орқали доимий пропискага ўтишга рухсат берилгани билан бундай тураржойлар ниҳоятда қимматлиги сабабли кўпчиликнинг уни харид қилишга қурби етмаяпти. Боз устига, катта миқдорда давлат божи белгиланган. Мана шу ҳолат ҳам ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглиги тамойилининг бузилишига бир мисол ҳисобланади.

    Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси этиб белгиланганига қарамай, янги қабул қилинаётган кўплаб меъёрий-ҳужжатларда ижтимоий тенглик тамойили тўлақонли ўз ифодасини топмаётганига асослар мавжуд. Масалан, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) билан боғлиқ қонунчиликка киритилган ўзгартишлар ўзини оқламаганини даврнинг ўзи кўрсатди. Ҳаётий зарур сарф-харажатларни қоплашга ҳам етмайдиган ойлик маошга кун кечирадиган оддий аҳоли бу қулайликдан фойдалана олмади. Бу халқ орасида барча қулайлик ва имтиёзлар фақат аҳолининг давлатманд қатлами учунми, деган ҳақли эътирозлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида энг кам балл тўплаган бўлса ҳам, тўлов-шартнома суммасининг белгиланган юқори миқдорини тўлаб ўқиши мумкинлиги, пойтахтдаги айрим нуфузли умумтаълим муассасаларига қабул қилишда пуллик хизмат жорий этилиши билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар янги имкониятлардан фақат аҳолининг муайян қисми фойдаланиши учун имконият яратмоқда. Бу каби баҳсталаб масалалар талайгина.

    Халқ демократик партияси қонун ҳужжатларини қабул қилишда аҳолининг барча қатлами учун тенг имкониятлар яратадиган, ижтимоий тенглик ва адолат тамойилларига таяниш ва аҳолининг барча, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун давлат, жамият ва суд-ҳуқуқ соҳаларида тенгликни таъминлаш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти.

    Барча ислоҳотларнинг туб моҳияти ва мақсади халқ фаровонлигини ошириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, қулайлик яратиш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини, ижтимоий тенгликни таъминлашга қаратилиши мақсадга мувофиқ.

    Шуни инобатга олган ҳолда давлат, жамият қурилиши ва суд-ҳуқуқ соҳасида ижтимоий тенглик ҳамда ижтимоий демократияни таъминлаш ниҳоятда долзарб вазифадир. Бу йўналишда қуйидаги чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш лозим:

    Биринчидан, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим жабҳалари, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларига дахлдор бўлган ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ижро ҳокимияти томонидан қарор қабул қилишда, парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан мажбурий жамоатчилик маслаҳатларини ўтказиш механизмини жорий этиш зарур. Айни кунда қарор лойиҳалари онлайн муҳокамага қўйилиши амалда ўзини оқламаяпти, жамоатчилик ижтимоий фикрини тўлақонли кўрсатиб бера олмаяпти. Муҳокамаларда билдирилган ўринли фикрлар эътиборсиз қолмоқда. Айрим қарорларнинг қабул қилинишида халқ давлат ҳокимиятининг асосий манбаси эканлиги, унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб бериши эсдан чиқарилмоқда. Оқибатда ижтимоий тенгсизликка йўл очиб берадиган қарорлар муҳокамага қўйилмоқда. Партия таклиф этаётган тизим эса бундай ҳолатларни бартараф этишга қаратилган.

    Иккинчидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси ва экспертизасидан ўтказиш мажбурийлигини қонунчиликда мустаҳкамлаш керак. «Қонун ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тўғрисида»ги ва «Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизаси тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш ҳамда «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги ва «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиришлар киритишга зарурат сезилмоқда.

    Хулоса қилиб айтганда, қонунчилик адолатли ва инсонпарвар бўлмаса, қонун устуворлигининг аҳамияти қолмайди. Халқ демократик партияси ҳукумат қарорлари ижтимоий демократия мезонларига мос ҳолда қабул қилиниши учун курашади. Токи ҳуқуқ ва мажбурият, имконият ва имтиёзлар катта-ю кичикка баробар бўлсин, кимгадир берилган ҳуқуқ бошқаникини топтамасин.

    Биз ижтимоий демократия – ҳуқуқлар тенглиги ва уларни амалга оширишда имкониятлар тенглиги тарафдоримиз!

    Сайловларда Халқ демократик партияси номзодларига овоз беринг!

    Боймурод Юсупов, ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    17.12.2019, 12:00   Изоҳ (0)   27531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    MEDIAPARK тармоғида Баракали кунлар давом этмоқда!

    17.12.2019, 10:30

    Соғлом эркак – соғлом авлод гарови!

    17.12.2019, 09:00

    Tashkent City’да хонадонлар таклифи – танловда қандай омиллар муҳим аҳамият касб этади

    16.12.2019, 18:00

    Меҳнат миграциясига оид қонун қабул қиламиз

    16.12.2019, 15:00

    Корея Республикасида таълим олиш энди орзу эмас!

    16.12.2019, 12:00

    HP Store – расмий равишда Ўзбекистон бозорида

    16.12.2019, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун қуёшга узоқ вақт қараш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 24 июн, 17:55

    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

    Реклама | 24 июн, 18:00

    Лионель Месси 38 ёшда: кичик Росариодан Майамигача бўлган саёҳат

    Спорт | 24 июн, 17:51

    Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувга берилган қанча шахс ушлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:40

    Том Круз ва Бред Питт ўттиз йиллик адоватдан сўнг дўстлик ришталарини тиклади

    Кино | 24 июн, 17:30

    Мўғулистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:24

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.