Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 48 ёшли аёл онасини пичоқлаб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 16 декабрь куни соат 13:30 ларда содир бўлган.
48 ёшли аёл Т.Смирнова 73 ёшли онаси П.Смирнова билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан бўйин, бош ва қорин соҳаларига уриб, қасддан ўлдирган. Сўнг лезвия билан ўзининг бўйин соҳасига жароҳат етказиб, жонига суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Т.Смирновага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)