Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский маҳаллий телевидениедаги ток-шоуда Парижда Россия етакчиси Владимир Путин билан қўл бериш кўришганига изоҳ берди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.

Фото: AFP

Фото: AFP

«Ҳа, мен Парижда Путин билан қўл бериб сўрашдим. Бусиз қандай мулоқотни бошлаш мумкин? Агар эртага Донбассни қайтариб беришса, яна 10 марта қўлини сиқишим турган гап. Қримни қайтаришса, бу эса албатта қачондир рўй беради, яна 100 маротаба», — деди Зеленский.

Украина раҳбарига кўра, Путин мураккаб одам, аммо учрашув давомида унга кўп нарса аён бўлган.

«8 соат давомида юзма-юз ўтириб, келишиб олишимиз мумкинлиги ҳақидаги хулосага келдим. Бу тезда амалга ошмайди, аммо қачондир рўй беради. Мен Минск келишувларини имзоламаганман, аммо президент сифатида уларни бажаришим шарт. Донбассда ҳеч қандай қирғин бўлмайди. Путин нега Сребреница ҳақида гапирганини билмайман, бироқ биз бошқа давлатмиз, бизда энг муҳими — инсон ҳаёти», — таъкидлади Зеленский.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи