• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Одамлар керакли нарса қимматлайверишидан чарчади

    Ташқи савдо, экспорт-импорт операциялари иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Дунёда аҳолисини барча турдаги маҳсулотлар билан ички ишлаб чиқариш орқали тўлиқ таъминлайдиган бирор мамлакат йўқ. Иқлим, географик жойлашув, табиий ресурслар, илмий-техник имконият, инфратузилманинг турличалиги ишлаб чиқариш саноатида ҳам сезиларли тафовутни юзага келтиради. Натижада халқаро товар алмашиш фаоллашади — маҳсулот ва хизматлар мамлакат ташқарисига экспорт қилинади ва чет эл товарлари, технологиялар ички бозорга импорт қилинади. Бу нормал ҳолат.Халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, мамлакат ташқи савдосида экспорт ва импорт мувозанатини сақлаш, пировардида халқимиз фаровонлигини ошириш бизнинг асосий мақсадимиз бўлиши лозим.

    Айни кунда иқтисодий барқарорликни таъминловчи омил сифатида экспортга етарлича имтиёз ва преференсиялар берилаётган бўлса-да, импорт сиёсатида бўшлиқлар мавжуд. Бу жараён божхона божлари, миқдорий чеклашлар, лицензиялаш тизими ва бошқа маъмурий тўсиқлар билан чегараланган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг «ибтидоий усул»да (протексионестик) ҳимоя қилиниши импорт бож ставкаларини юқорилигини келтириб чиқарган. Тўғри, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, ускуна, бутловчи қисмлар, дори воситалари, тиббий техника ва ҳоказолар бож тўловларидан озод қилинган. Аммо аҳолининг кундалик истеъмолида бирламчи ўрин тутувчи муҳим ижтимоий аҳамиятга молик бўлган товарлар учун алоҳида божхона божи ва тўловлари бўйича имтиёзли ставкалар ўрнатилмаган. Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо таҳлили ҳам амалдаги божхона божлари ставкалари иқтисодиёт ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Зотан, ички бозорда қайсидир товарнинг муқобили йўқлиги ёки камлиги, уни четдан олиб келишда юқори бож тўловлари белгилангани одамларни юқори нархдаги, сифатсиз маҳсулотларни харид қилишга мажбур этади.

    Халқ демократик партияси халқаро савдо-иқтисодий алоқаларни эркинлаштириш, мамлакатимизда етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар учун божхона божи ва тўловлари бўйича имтиёзли ставкаларни ўрнатиш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти.Жойларда тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқарувчилар ва бизнес вакиллари билан ўтказилган мулоқотлар чоғида ҳам аҳолининг бирламчи зарур товарлар(масалан, дон, ун, гўшт ва бошқалар)нинг нархлари ошаётганидан норозилиги, чет элдан товарларни олиб кириш қимматга тушаётгани, ҳалигача импорт товарларига нотўғри муносабатда бўлинаётгани аён бўлди. Ваҳоланки, халқаро амалиёт ички бозорни турли иқтисодий чекловлар ёрдамида ташқи бозордан ҳимоялашга қаратилган протексионизм сиёсати бугун эскиргани, иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиқлар келтириб чиқариши, савдо эркинлиги, истеъмолчи ҳуқуқларига путур етказишини кўрсатмоқда.

    Демак, зарур ўринларда импортни қўллаб-қувватлаш; бозор қонуниятлари, аҳоли эҳтиёжини инобатга олиш тамойиллари асосида импорт божи ставкаларини қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш зарур.Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар учун божхона божи ва тўловлари бўйича имтиёзли ставкаларни ўрнатиш ниҳоятда долзарб вазифадир.

    Бозорларда тўкинлик ва арзончилик бўлиши, кундалик зарур товар ва хизматлар нархлари ҳамда тарифлари белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги ички ва ташқи савдодаги эркинлик, қулай шарт-шароит орқали амалга ошади. Бунинг учун аввало, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларнинг нархлари ҳамда рўйхатини белгилаш давлат томонидан тартибга солинишини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш керак. Кундалик турмуш учун зарур маҳсулотлар нархининг барқарорлиги аҳолининг миллий валютага бўлган ишончни ҳам оширади. Оддий ходимнинг ойликдан ойликкача бўлган харажатлари тенг ва тўғри тақсимланди.

    Шунингдек, табиий хом ашё, дейлик, руда ва муҳим ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ун-дон каби маҳсулотларига имтиёзли (0 фоизли), бирламчи бўлмаган, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган товарларга юқори фоизли бож ставкалари ўрнатилиши мақбул. Шу орқали зарур маҳсулотларга кенг йўл очилади, экология, инсон саломатлигига путур етказувчи товарларнинг йўли тўсилади. Қолаверса, импорт ўрнини босувчи ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга импорт товарларидан олинадиган даромадларнинг бир қисмини имтиёзли кредит беришга йўналтириш тартибини жорий этиш ҳам мақсадга мувофиқ.Божхона ставкалари оптималлаштириши иқтисодиётнинг либераллашуви, эркин бозор механизмлари тўлақонли ишлашини кафолатлайди. Бу эса иқтисодий ривожланиш, аҳоли турмуш даражаси юксалишига хизмат қилади. Биз мустақил

    Ўзбекистоннинг халқаро бозорда ўз ўрнини янада мустаҳкамлашини истар эканмиз, аҳолига бирламчи эҳтиёжи учун зарур товар ва хизматларни арзон нархларда етказиб беришимиз, талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда бозорларда барқарорликни таъминлашимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

    Биз ҳар бир инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари кафолатли таъминланиши тарафдоримиз!

    Равшан Хомитов, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    14.12.2019, 15:00   Изоҳ (0)   60246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samarqand Darvoza, Compass ва Eski Shahar’да WinWinter Янги йил лотереяси

    14.12.2019, 12:00

    «Ўзмиллийбанк тизимида коррупцияга қарши кураш ойлиги» мавзусида семинар ташкил этилди

    14.12.2019, 10:30

    Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар диққатига!

    14.12.2019, 09:00

    Салбий ахборотлар болалар психологиясига қандай таъсир кўрсатади?

    13.12.2019, 18:00

    AKFA компаниялари гуруҳи базальт толасини ишлаб чиқариш бўйича заводни ишга туширади

    13.12.2019, 15:00

    Эксклюзив таклиф: Ҳеч қандай имтиҳонларсиз грант асосида ўқиш, ойлик стипендия ва бепул турар жой!

    13.12.2019, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчисига Бундеслига ҳамда А Серия клублари даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 август, 14:47

    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

    Реклама | 25 август, 13:30

    Исроил Ғазодаги шифохонага авиазарбалар берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 25 август, 14:41

    Тошкентдан Копенгагенга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:25

    Кечқурун томоша қилиш учун: ҳоррор жанридаги 5 та энг қизиқарли корейс фильми

    Кино | 25 август, 14:15

    Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:02

    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

    Реклама | 25 август, 12:00

    Украина Донецкдаги учта қишлоқни Россия ҳарбийларидан “тозалади”

    Дунё | 25 август, 13:35

    “Реал” Родриго бўйича АПЛнинг 3 та клубидан таклиф кутмоқда

    Спорт | 25 август, 13:25

    Қозоғистонда сувни тежайдиган гуруч нави яратилди

    Қозоғистон | 25 август, 13:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.