• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Салбий ахборотлар болалар психологиясига қандай таъсир кўрсатади?

    Ўйинлар, ўйинчоқлар, мултфильмлар, кўрсатувлар, кийимлар, ўқув қуроллари, уй анжомлари ўзида ахборот сақловчи психологик омиллар бўлиб, кундалик ҳаётда ҳар бир инсон ва айниқса, фарзандлар дуч келаётган реал воқелик билан чамбарчас боғлиқдир.

    Бугунги кунда, бола информацион оқимлар таъсирида ўсаётган даврда ота-оналар, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда кенг жамоатчилик олдида муҳим масала турибди. Яъни«Биз болаларга қандай кийимлар харид қиляпмиз?», «Қайси мултфильмларни томоша қиляпти?», «Қандай уй жиҳозлари, ўқиш қуролларини харид қилиб беряпмиз?». Бу каби саволларга ўз вақтида жавоб олинмаса, кейинчалик: «Фарзандимиз нима учун уришқоқ, бемеҳр?,«Фарзандим ўзгариб қоляпти...», «Илгари бундай эмас эди-ку...», «Ғалати ҳаракатлар қиляпти...» деган иккиламчи фикрлар юзага келиши мумкин.

    Қуйида «Оила» маркази томонидан олиб борилаётган «Болаларни уларнинг соғлиғи ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилиш» номли тадқиқотнинг хорижий амалиётни ўрганиш натижаларини сизга ҳавола этамиз. Хулоса эса ўзингиздан.

    Америкалик психологларнинг таъкидлашича, телекўрсатув ва мултфильмларни ортиқча кўриш болада ҳадик ва ҳаяжонни юзага келтиради. Болани шахс сифатида ривожланишини, айниқса, мустақил фикрлаш қобилиятини тормозлайди. Болалар энг таъсирчан ва ҳимояланмаган томошабин бўлиб, агар ота-оналар 9 ойлик болани ўзлари билан бўладиган жонли мулоқотни телевизор билан бўладиган мулоқотга алмаштиришса, 20% болада ривожланиш ортда қолар экан. Агар телекўрсатувларни кўриш шу тарзда давом этаверса, 3 ёшга етганда ривожланишда ўз тенгдошларига нисбатан 1 йилга ортда қолиб кетар экан. Бундан ташқари, 12 ёшга борганда болалар телевизор орқали 100 мингта зўравонлик ва қотилликлар гувоҳига айланиб қолар экан. Шунингдек, психологик кузатувлардан кўринадики, ҳозирги даврда 4 ёшдаги болаларнинг 25 %ида нутқида нуқсонлар кузатилмоқда. Таққослаш учун ушбу фактга мурожаат қилиш ўринли: 20-асрнинг 70 йилларида нутқида нуқсон шу ёшдаги болаларнинг фақатгина 4 %ида кузатилган экан.

    Машҳур канадалик психолог А.Бандура оммавий ахборот воситаларини инсон шахсига таъсирини тадқиқ этган. Тажрибада 3-7-ёш болалар иштирок этишган, уларга катта одам томонидан қўғирчоққа негатив муносабатни ифода этилган қисқа метражли мултфильмлар кўрсатилган. Мултфильмни кўриб бўлгач, болаларга 10-20 минут ўйнаш имконияти берилган. Энг эътиборли томони шундаки, болаларнинг аксарият қисми актёр томонидан кўрсатилган фильм лавҳасидаги агрессияни такрорлашга ҳаракат қилганлиги кузатилди. Чунки у кўрган мултфильмидаги қаҳрамон образига ўзини қўйиб идрок этади. Ўзини мултфильм қаҳрамони билан таққослаш ва андоза олиш орқали у яхши ёки ёмон иллатларни ўзига сингдиради. Унинг фикрига кўра, ғарб киномаҳсулотлари туфайли жуда кўп болалар жоҳил, урушқоқ, қаҳри қаттиқ бўлиб қолаётганлиги ва нормал инсоний ҳислардан анча йироқ бўлиб қолишлари кўринар экан. Экранда болани кузатадиган бундай негатив вазиятлари бола учун гўёки низоли вазиятларда қўллаши зарур бўлган модел бўлиб хизмат қилиши мумкин экан.

    Америка медицина ассоциацияси томонидан ўтказилган тадқиқотларда бола ривожланишига оммавий ахборот воситаларининг таъсири ўрганилган. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, телекўрсатувлар орқали болалар 91% эпизодларида жинсий муносабатлар шоҳиди бўлишар экан. Уларнинг таъкидлашича, бундай кўрсатувларни кўргач, бола виртуал олам билан реал олам чегарасини билмай қолади. Бундан ташқари, ёшларнинг 58 %и актёрларнинг хатти-ҳаракатини такрорлашга, 37,5% ўсмирлари эса ноўрин ахлоққа зид ҳаракатларни амалга оширишга интилар экан.

    Юқорида келтирилган хориж тажрибаси маълумотларидан кўринадики, биз ҳам глобаллашув жараёнида фарзандларимиз тарбиясига таъсир этувчи информацион оқимлардан огоҳ бўлишимиз, болалар учун яратиладиган барча маҳсулотларни психологик таъсир қуроли сифатида кўришни ёддан чиқармаслигимиз керак.

    «Оила» маркази матбуот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    13.12.2019, 18:00   Изоҳ (0)   22501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    AKFA компаниялари гуруҳи базальт толасини ишлаб чиқариш бўйича заводни ишга туширади

    13.12.2019, 15:00

    Эксклюзив таклиф: Ҳеч қандай имтиҳонларсиз грант асосида ўқиш, ойлик стипендия ва бепул турар жой!

    13.12.2019, 12:00

    Халқ банки устав капитали бир кунда 205 фоизга ошди!

    13.12.2019, 10:30

    «Huvaydo»дан 36 ой муддатли тўлов асосида хонадон харид қилинг ва совғага уйингизни маиший техникага тўлдиринг

    13.12.2019, 09:00

    «Адолат» СДП: Жазо ўтаётган шахслар таъқиб қилувчи органлар қўлида бўлмаслиги лозим

    12.12.2019, 18:00

    Jizzax Organic агросаноат кластерининг бугуни ва эртаси

    12.12.2019, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:05

    “Манчестер Юнайтед” етакчисига Саудия Арабистонидан таклиф бор

    Спорт | 25 август, 18:04

    Юрак хуружини эрта аниқлашга ёрдам берадиган 6 та огоҳлантирувчи белги

    Лайфстайл | 25 август, 17:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.