Италиянинг «Наполи» клуби янги бош мураббий номини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, эндиликда мавсумнинг қолган қисмида Неаполь клубига Женнаро Гаттузо мураббийлик қилади. 41 ёшли мутахассис бугун ишдан олинган Карло Анчелотти ўрнини эгаллади.
Аввалроқ Гаттузонинг «Наполи» билан ярим йиллик шартнома тузиши, натижалар яхши бўлса, уни бир йилга узайтириши ҳақида хабар қилинганди. Женнаро клубдаги ярим мавсумлик иши учун 1,5 миллион евро ишлаб топади. Агар битим узайтирилса, у келаси мавсум учун 3 миллион евро ишлаб топиши мумкин.
«Наполи» айни дамда А Сериянинг 15-туридан сўнг 21 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни банд этиб турибди.
Маълумот учун, Гаттузо «Наполи»га қадар «Милан», «Палермо», «Пизу», ОФИ ва «Сьон» клубларини бошқарган.
Изоҳ (0)