Баҳодир Жалоловнинг имзоланган бокс қўлқоплари 16 май куни журналист Аброр Зоҳидов томонидан кимошди савдосига қўйилган эди.
Бу аукционга ҳиссасини қўшиш учун Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг имзоланган бокс қўлқопларини тақдим этган. Аукцион якунига кўра, икки Ўзбекистоннинг энг машҳур боксчилари тақдим этган қўлқоплар 50 миллион сўмга сотилди.
Аукциондан тушган пуллар 13 ёшли Нуразиз Саидовнинг муоалажаларига сарфланади. У ҳозирда оққон касали билан курашаётгани айтилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Ҳусайн Норчаевнинг дўпписи 50 миллионга сотилган эди. Бу сумма ҳам болалар шифохонасига хайрия сифатида ўтказилиши айтилган.
Изоҳ (0)