Ўзбекистон ҳаво йўлларининг HY0095 авиарейси эрталаб 8:00 дан бери йўловчилари билан ушлаб турилибди, деб ёзади «Bakiroo» Telegram канали.
«Айрим йўловчилар бир неча соатдан буён самолёт ичида. Ҳолсизликдан ҳушидан кетганлар ҳам бор, учта тез ёрдам машинаси келди. Борт кузатувчилар самолёт бортини тарк этганларга авиачипта қиймати қопланмаслигини айтмоқда.
Норозилик билдирганлар вазиятга изоҳ сўраганлари ва жараённи видеога олгани учун милиция наряди чақирилди, норози аёллар ҳуқуқларини талаб этгани учун алоҳида аёл милиция ходими ҳам етиб келди.
Самолёт бортида ўнлаб хорижликлар ҳам бор.
Мана шунақа монополия. Мана шунақа ҳавошка.
Учиш-учмаслик борасида аниқлик бўлмагач самолётни бир неча йўловчилар билан бирга тарк этдим. Ҳавошка (вакиллари) на узр ва на тазарру билдирди. Компенсация ҳақида-ку гап бўлиши ҳам мумкин эмас экан.
Самолётда чақалоқли аёллар, болалар, қариялар қолмоқда. Ҳеч қурса уларга иссиқ чой, овқат берилса бўларди. Ау, ҳавошка!», — деб ёзади Telegram канал муаллифи.
Изоҳ (0)