5 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 2615 та ЙҲҚ қоидабузарликларини қайд этди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
10 нафар ҳайдовчиларга нисбатан автомобилни спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган ҳайдовчилар сони 124 тани ташкил этди; 114 та ҳолатларда ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси бўйлаб йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёларани ўтказиб юбормаган, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ЙПХ инспекторлари томонидан 44 та баённомалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларга нисбатан расмийлаштирилди.
Белгиланган ҳаракат тезлиги оширилганлиги билан боғлиқ 528 та фактлар стационар ва кўчма автоматлаштирилган радарлар томонидан қайд этилди.
«Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва бир-бирларингизни ҳурмат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)