Pantone халқаро тадқиқот институти 2020 йил рангини танлади. Бу — классик кўк ранг, деб ёзмоқда Meduza.
«Биз яшаётган давр иймон ва ишонч талаб қилади, классик кўк ранг эса доимийлик ва ишонч белгиси бўлиб, унга доимо таяниш мумкин», — дея танланган йил рангига изоҳ берган институт вице-президенти Лаури Прессман.
Ўтган йили Pantone талқини бўйича йил ранги «оптимизмга ички эҳтиёж» рамзи ҳисобланувчи «тирик коралл» бўлган.
Изоҳ (0)