Huawei’нинг янги смартфонлари линияси — Mate 30’да Америка эҳтиёт қисмларидан фойдаланилмайди, деб хабар берди Meduza.
Қайд этилишича, Хитой компанияси эндиликда Нидерландия, Япония ва Тайванда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларидан фойдаланади.
2019 йилнинг май ойида АҚШ савдо вазирлиги Huawei’ни «қора рўйхат»га қўшиш ва компанияга ҳукумат аралашувисиз Америка компаниялари билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди.
АҚШ Huawei’ни жосуслик билан шуғулланишда айблаган эди. Айнан мана шу сабабга кўра жорий йилнинг сентябрида тақдим этилган Huawei Mate 30 ва Mate 30 Pro смартфонларида Google дастури йўқ.
Изоҳ (0)