«Дарё» ўтган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
Наманган шаҳар ҳокимияти 2020 йилда туризмни ривожлантиришга уринмоқда.
«Наманган Ўзбекистоннинг шарқий қисмида жойлашган. Мен 2020 йилда Наманганга журналистлар саёҳатини ташкил этишга умид қиляпман. Водийнинг бу ҳудудида сайёҳлик учун истиқболлар улкан ва мен кўпроқ сайёҳлар бу ерларни кўришини истайман», – Софи Ибботсон, Ўзбекистоннинг британиялик сайёҳлик элчиси.
https://twitter.com/UZAmbassador/status/1200756887953772544
Каролин Эден – инглиз сайёҳи, Марказий Осиё мамлакатлари мавзусини ёритадиган блогер. У The Financial Times’да Ўзбекистоннинг қишки қовунлари ҳақида мақола чиқарди.
«@FTMag учун Ўзбекистоннинг ўзига хос, юқори даражада баҳоланадиган қишки қовунлари ҳақида мақола ёздим».
https://twitter.com/edentravels/status/1200400316367343616
Марғилон ипакчилиги Жаҳон банки нигоҳида.
«Марғилондаги Ёдгорлик ипак фабрикаси ҳайратланарли кийим ва гиламлар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш жараёнида 250 дан ортиқ аёл, эркак ва ҳаттоки имконияти чекланган одамлар меҳнат қилади. Фабрика @worldbank билан Қорақалпоғистонда даромадни ошириш имконини берадиган кичик ипакчилик фабрикаларини яратиш лойиҳасида ҳамкорлик қилади», – Хидеки Мори, Жаҳон банкининг Ўзбекистон бўйича лойиҳа координатори.
https://twitter.com/HidekiMoriWBG/status/1200264210057506816
Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришлар Буюк Британия иқтисодий таҳлиллар маркази – FlintGlobal, Ҳадсон институти эксперти назарида.
«Ўзбекистонлик амалдорлар билан тўлқинлантирувчи суҳбат. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилар экан, Хитой ва Россия минтақага киришга шошилмоқда. Умид қиламизки, Тоскентдаги айримлар назарида учинчи қудрат деб аталадиган Европа ҳам бундан ортда қолмайди», – Бруно Масанес, FlintGlobal, Ҳадсон институти эксперти.
https://twitter.com/MacaesBruno/status/1199820444121088000
Элизабет Уоррен сайловчилар ҳайъати сайлов тизимига барҳам бера оладиган номзодми?
«АҚШнинг Россия Федерасиясидаги собиқ элчиси Майкл Макфол демократик ислоҳотлар борасида президентликка номзод Элизабет Уоррен билан якдил эканлигини айтди: ‘Мен @ewarren билан демократик ислоҳотлар тарфидаман. Сайловчилар ҳайъати сайлов тизими анъанаси ўз вақтида ўзини оқлади, аммо XXI асрда сайловнинг бу тизимини ҳимоя қилиш мушкул. Янгиланиш даври келди’».
https://twitter.com/McFaul/status/1201370056132718592
Антони Жошуа ва Энди Руиз жанги қандай аренада ўтказилади?
The Sun нашри 7 декабрь санасида ўтказилиши белгиланган Антони Жошуа ва Энди Руиз жанги 15 минг томошабинни сиғдира оладиган аренанинг кўриниши юзасидан дастлабки видеоларини намойиш қилди.
https://twitter.com/TheSun/status/1201508822096863233
НАТОнинг 70 йиллик юбилей саммити қандай ўтказилади?
New York Times World нашрининг хабар беришича, НАТО ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари шу ҳафтада ташкилотнинг 70 йиллик юбилейини нишонлаш мақсадида Лондонга хизмат сафари билан келади. Экспертлар назарида, юбилей саммит улкан қарорлар қабул қилиш учун эмас, аксинча, ташкилотга етказилаётган зарарлар ва хавфларнинг олдини олиш борасида бўлиши айтилмоқда.
https://twitter.com/nytimesworld/status/1201507120673435649
Борис Жонсон кўчирмачиликка йўл қўйди.
«Бош вазир эканингизни тасаввур қилинг. Twitter’даги пост учун ҳуқуқшунос фикрини ўз фикрингиз сифатида ёзишни тасаввур қила оласизми? Борис Жонсон айнан шундай иш тутди», – Indy 100, блогер, мустақил шарҳловчи.
https://twitter.com/indy100/status/1201506340780285953
Форс кўрфази давлатларининг маслаҳат кенгаши қаерда бўлиб ўтади?
Al Jazira янгиликлар нашрининг хабар беришича, Форс кўрфази давлатларининг ҳамкорлик кенгаши саммити минтақадаги дипломатик кескинлик давом этаётган бир вазиятда кейинги ҳафта Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
https://twitter.com/AJEnglish/status/1201505072036884480
Жаноб Бабаяннинг «Спартак»даги (Латвия) саргузаштлари ниҳоясига етди. Энди у Хитойдан бахтини топадими?
«Хитойнинг «Чанчун Ятай» футбол клуби Самвел Бабаянни жамоа мураббийлигига тайинлаганини эълон қилди», – «Fergana.ru» ахборот нашри.
https://twitter.com/ferganaru/status/1201504180193636362
Европа Иттифоқи кенгаши президенти Урсула фон дер Ляйен иттифоқ унинг учун нима эканини изоҳлади:
«Европа Иттифоқи биз қолдирадиган меросгина эмас.
Европа Иттифоқи ваъдадир.
Европа Иттифоқи келажакдир.
Европа Иттифоқи қисмлаб, кундан кунга барпо этишимиз керак бўлган тузилмадир».
https://twitter.com/vonderleyen/status/1201159832105111552
3D принтерлари ҳаттоки инсонланинг энг асосий эҳтиёжи – уй-жой муаммосини ҳам ҳал қила олиши мумкин.
«3D принтери ёрдамида барпо этилган уй-жойда ҳозирда беш кишидан иборат оила истиқомат қилмоқда», – Mashable.
https://twitter.com/mashable/status/1201709391357054978
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Швеция қироли Карл Густав XVI ва қиролича Сильвия билан мулоқот ўтказди.
«Ҳазрати олийлари Карл Густав XVI ва қиролича Сильвия билан учрашганимдан мамнунман. Биз икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида мулоқот қилдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги яқин иқтисодий ва маданий алоқалар икки томонга ҳам фойдалидир».
Delighted to meet Their Majesties King Carl XVI Gustaf and Queen Silvia.
— Narendra Modi (@narendramodi) December 2, 2019
We had extensive discussions on boosting cooperation between India and Sweden. Closer economic and cultural ties between our nations will greatly benefit our citizens. pic.twitter.com/Idi0H3BUC2
FaceApp хавфсизликка қай даражада дахл қилади?
«ФҚБ FaceApp дастури ҳақида менга жавоб берди. Россияда яратилган ҳар қандай дастур мамлакат хавфсизлиги учун таҳдиддир.
Америкаликлар хорижий давлатларда яратилган дастурларни ўрнатишда эҳтиёткорроқ бўлиши лозим», – Чак Шраммер, Нью-Йорк сенатори.
The FBI just responded to me about #FaceApp.
— Chuck Schumer (@SenSchumer) December 3, 2019
They warned that any app developed in Russia is a potential counterintelligence threat.
Americans should be careful downloading apps developed in foreign countries that are known adversaries. pic.twitter.com/KHAZFIr1AB
Ижтимоий сўровлар умрбод қамоқ жазоси ҳақида қандай натижаларни берди?
Gallup ижтимоий сўров маркази ўтказган сўровлар 79 фоиз демократларнинг умрбод қамоқ жазоси ўлим жазосидан яхшироқ жазо эканини кўрсатди.
79% of Democrats believe life imprisonment is a better punishment for murder than the death penalty. https://t.co/itGsHv0sra
— Gallup (@Gallup) December 1, 2019
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Аввалги ҳафта твитлари:
Эрон аёллари рўмолини ташлайдими? Энг яхши ноутбук Apple эмас
Ўзбекистон – инфляция бўйича еттинчи ўринда. Давлат Назарнинг ўлими шаффоф тергов қилинадими?
Ўзбекистон 10 миллион тонна нефтга бойиди. Даниэль Розенблюм ислом маданиятини ўрганмоқда
Ўзбекистон экологик партияси чиндан экологик партиями? Қаерда энг кўп пластик чиқит бор?
Изоҳ (0)