Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Улуғбек ва Навоий кўчаларида бир неча хонадонларни сув босди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, тошқинга маҳалла ҳудудида оқиб ўтувчи ариқдаги сувнинг кўпайгани ва кўприкка турли чиқиндилар йиғилиши сабаб бўлган.
Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ободонлаштириш бошқармаси, «Тоза ҳудуд» ДУК, маҳалла, ирригация тизими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ етиб борган. Улар махсус техникалар ёрдамида кўприкнинг сув ўтказиш йўлини қайта тиклаб, хонадонларнинг томорқаларига кирган тошқинни чиқариб ташлаган.
Натижада маҳалла аҳолиси ва уларнинг мулкига зиён етишининг олди олинган.
Изоҳ (0)