Тошкентнинг Чилонзор туманида 3 ва 4-даҳалар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» анҳоридан Макаров тўппончаси топилди.
«Postda.uz»нинг хабар беришича, тўппонча 1 декабрь соат 14:50 ларда топилган. Тўппонча полиэтилен пакетга қисмларга ажратилган ҳолда солинган. Шунингдек, полиэтилен пакетда 2 дона ўқдон ва 18 дона ўқ ҳам бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада «Макаров» тўппончасини сотаётган отахон қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)