«OIC Halal Expo 2019» — ҳалол-саноатининг халқаро кўргазмаси, 28 ноябрдан 1 декабрь кунига қадар Истанбулнинг 38750 квадрат метрлик Евросиё кўргазма ва санъат марказида 35 та иштирокчи-мамлакатлар билан биргаликда 14 000 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни тўплади.
Ушбу кўргазмада Crafers Ўзбекистонни ўзининг кенг турдаги қандолат маҳсулотлари билан намоён этди: шоколад маҳсулотлари тармоғи, печене, вафли, маршмеллоу турли хил ширинликлар. Таъми борасида алоҳида мақтовларга эса Premium Deluxe, 2х2 сутли шоколад, қатламланган гриляж, шу билан бирга «Крокант» конфети маҳсулотлари сазовор бўлди.
Crafers қандолат фабрикаси учун Ҳалол Сертификатига эга бўлиш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги « Xalal 3:2016 умумий талаблари, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш борасидаги умумий талаблар» стандарт талабларига мувофиқ бўлиб, бугунги кунда улар 155 турдаги маҳсулотлар номларини ўз ичига олган.
Тўрт кун давом этган кўргазмада қуйидаги соҳа вакиллари иштирок этишди: озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқлари, ҳалол туризм, ислом текстили, ислом тиббиёти, косметик парвариш ва шахсий гигиена воситалари, саломатлик ва фармацевтика маҳсулотлари.
Кўргазманинг биринчи кунидаги форумда «Discover Events» бошқаруви раиси Юнус Ате (Yunus Ete): «Мусулмон аҳолиси тез суръатларда ўсаётгани шу билан бирга эҳтиёжлар ҳам мутаносиб равишда ўсиб бораётгани, ҳалол саноати – узоқ вақтлардан буён шунчаки озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб ҳисобланмаслиги» лиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда ҳалол – турмуш тарзидир, шунинг учун «HALAL EXPO 2019» деярли барча соҳаларни: косметика ва кимёвий саноат, мода ва гўзаллик саноати, туризм ва меҳмондўстлик, улгуржи ва чакана савдо, информацион технологиялар, иқтисод ва инвестициялар, халқ истеъмоли маҳсулотларини намойиш этади.
Crafers қандолат фабрикаси ҳалол саноати йўналишида экспорт қилувчи вакил сифатида Ўзбекистон Республикасини намойиш этган ягона компания бўлди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)